Ўзбекистонда Нипаҳ вируси бўйича вазият қандай?

Бироқ Ҳиндистонга сафар режалаштираётганларга шахсий гигиенага риоя қилиш, қўлларни совун ёки антисептик билан тозалаш, мева-сабзавотларни яхшилаб ювиш, текширилмаган сувни ичмаслик ва кўршапалаклар зарар етказган меваларни истеъмол қилмаслик тавсия этилди.
Нипаҳ хавфли вируслар тоифасига кириб, асосан кўршапалаклар ва чўчқалар орқали юқади. Айрим ҳолларда у одамдан одамга ҳам юқиши мумкин. ЖССТ ушбу вирус глобал эпидемия ёки пандемия келтириб чиқариш эҳтимоли йўқлигини таъкидлаган. Нипаҳга қарши алоҳида вакцина мавжуд эмас, даволаш симптоматик тарзда олиб борилади.







