Ўзбекистонда исломий банк фаолиятига рухсат берилиши мумкин

Банкларга тўлиқ исломий ёки ҳам анъанавий, ҳам исломий хизматларни кўрсатиш учун алоҳида лицензия берилади. Шунингдек, Марказий банк ва банкларда Исломий молия кенгаши ташкил этилади.
Солиқ кодексига исломий молия учун алоҳида боб киритилиб, даромадлар фоизли даромадга тенглаштирилади, товар устамалари эса ҚҚСдан озод қилинади.







