Япония океан тубидан ноёб металларни қазиб олишни бошламоқда

Махсус қурилмалар билан жиҳозланган кема илк синов миссиясига жўнатилди.
Технология улкан «сузувчи чангуютгич» тамойили асосида ишлайди: океан туби юмшатилиб, чўкиндилар қувурлар орқали кучли насослар ёрдамида юзага чиқарилади.
Лойиҳа Хитойдан импортга қарамликни камайтиришга қаратилган. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир тонна лойқада электроника ва автомобиль саноати учун муҳим бўлган камида 2 кг ноёб компонентлар мавжуд.






