“Uzum Market” фуқарога 16 млн сўмлик “MacBook" ўрнига бошқа маҳсулот етказиб берди

Аниқланишича, маҳсулот нархи нотўғри кўрсатилгани муаммога сабаб бўлган. Фуқарога арзонроқ товар таклиф этилган ёки пулини қайтариш билдирилган. Ўрганиш натижасида, тўланган 16 млн 450 минг сўм маблағ фуқарога қайтариб берилган.
Шунингдек, 100 дан ортиқ мурожаатларда “Uzum Market” МЧЖ ХК томонидан кўрсатилаётган хизматларда иловаларнинг яхши ишламаслиги, буюртмаларни муддатида етказмаслик ёки унда хатоликка йўл қўйилаётгани, етказилган товарлардаги нуқсонлар ва шартномаларни бекор қилишдаги муаммолар билдирилган. Ушбу ҳолатлар Рақобат қўмитаси томонидан назоратга олингани маълум қилинди.







