Шахсни тасвирга туширишда розилик олиш мажбурий бўлади

Лойиҳага кўра:
➖ шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун розилик олиш мажбурий этиб белгиланади;
➖ агар шахс муомалага лаёқатсиз бўлса, розиликни унинг қонуний вакили беради (вафот этган тақдирда — ворислари);
➖ болалар мустақил ҳуқуқ субъекти сифатида белгиланади:
➖ 16 ёшгача — розилик ота-онаси томонидан берилади;
➖ 16 ёшдан кейин — боланинг ўзи қарор қабул қилади;
➖ видеокузатув тизимлари ўрнатилганда, бу ҳақда огоҳлантирувчи белгилар қўйилиши шарт бўлади.







