Россияда мигрантлар учун банк ҳисобларини чеклаш таклиф қилинди

Шунингдек, таклифда банк ҳисобини очиш тартибини ҳам ўзгартириш назарда тутилган. Хусусан, мигрантлар банк ҳисобини фақат халқаро паспорт (загранпаспорт) тақдим этган ҳолдагина оча олиши мумкин бўлади. Депутатнинг таъкидлашича, бу чоралар молиявий шаффофликни ошириш, ноқонуний пул айланмаси ва фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.
Ташаббус ҳозирча таклиф даражасида бўлиб, у тегишли қўмиталарада муҳокама қилиниши кутилмоқда. Агар қонун сифатида қабул қилинса, Россияда меҳнат қилаётган миллионлаб мигрантларнинг банк хизматларидан фойдаланиш тартибига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.








