Рамзан Қодировнинг кенжа ўғли автоҳалокатга учради

18 ёшли Адам Қодиров оғир аҳволда Республика шифохонасига олиб келинган. Нийсо(чечен мухолифатининг Telegram канали)нинг ёзишича, шифокорлар уни реанимация бўлимига олган. Кичик Қодиров Москвага кўчирилиши ҳам мумкин.
Йўл транспорт ҳодисаси Қодиров кортежи юқори тезликда ҳаракатланаётган вақтда содир бўлган. Натижада бир неча киши жароҳат олган. Шундан сўнг Грозний шаҳрининг айрим кўчалари, хусусан, у ётган шифохонага олиб борувчи йўл вақтинча ёпилган.
Адам Қодиров Чеченистон раҳбарининг энг кўп муҳокама қилинадиган фарзандларидан бири ҳисобланади. У айни вақтда республика Хавфсизлик кенгаши котиби, Чеченистон раҳбари хавфсизлик хизмати раҳбари, Чеченистон Ички ишлар вазирлиги куратори ҳамда Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш фонди координатори ҳисобланади.






