Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш бўлгани ҳақида маълум қилди

Маълумотга кўра, Президент Администрациясининг собиқ раҳбари 87 ёшли Рамиз Меҳдиев, Халқ фронти партияси раиси Али Каримли, Бош вазирнинг собиқ биринчи ўринбосари Аббос Аббосов ва бошқаларга нисбатан иш қўзғатилган.
ДХХ билдиришича, комплекс тадбирлар натижасида улар ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаш ва конституциявий тузумни ўзгартиришга қаратилган ҳаракатларда гумон қилинмоқда.






