ОТМ миллий рейтинги янгича юритилади

Рейтингда камида уч йил фаолият юритган ва битирувчилари бор ОТМлар иштирок этади. Ҳарбий ва айрим махсус муассасалар эса қамраб олинмайди. ОТМлар йўналишига қараб тўрт тоифада баҳоланиб, ҳар йили 1 февралгача маълумотларни электрон платформага киритади.
Якуний рейтинг эса таълим сифати ва илмий
салоҳият каби мезонлар асосида таҳлил қилиниб, 31 октябргача эълон қилинади.







