Намангандa 7 ёшли қариндошини зўрлаган педофил 18 йилга қамалди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 24 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида барча далиллар, экспертиза хулосалари ва ишга оид ҳолатлар атрофлича ўрганилди.
Суд ҳукмига кўра, айбланувчи айбдор деб топилиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Қонун устуворлиги ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат учун устувор вазифа экани яна бир бор таъкидланди.







