Мактабларда ҳар душанба биринчи соатда "Келажак соати" дарслари сифатида ўқитилади

Ушбу буйруқ билан:
Боғчаларда 2025-2026 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режаси;
Мактабларда 2025-2026 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режаси;
Мактаб психологининг 2025-2026 ўқув йилига мўлжалланган намунавий иш режаси;
Мактаблар учун "Келажак соати" дарсларининг намунавий мавзулар рўйхати тасдиқланди.
Мактабларда ҳар ҳафтанинг жума куни ўтказиб келинаётган "Синф соатлари" 2025-2026 ўқув йили давомида ҳар ҳафтанинг душанба куни биринчи соатида "Келажак соати" дарслари сифатида ўқитилиши белгиланди.







