Ўқитувчи ва шифокорлар маоши 2 баравар ошади

Президентнинг айтишича, ўқитувчи ва шифокорларга нисбатан ҳурматсизлик ва зўравонлик ҳолатлари қабул қилиб бўлмас ҳолат бўлиб, ушбу касбларнинг жамиятдаги қадри тикланиши шарт.
Ҳозирда педагогларнинг ўртача ойлик маоши 26 минг сом, 1 апрелдан эса 52 минг сом бўлади. Шифокорлар маоши эса 31,5 минг сомдан 62,5 минг сомга етади.
Таққослаш учун, Ўзбекистонда таълим соҳасида ўртача ойлик маош 4,18 млн сўм, тиббиёт соҳасида эса 3,76 млн сўмни ташкил этади.






