Қишки таътилда қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Йўловчилар талабини қондириш учун 2025 йил 26 декабрдан 2026 йил 12 январгача бир қатор йўналишларда қўшимча поездлар ва вагонлар қатнайди.
Қўшимча қатновлар:
Тошкент – Самарқанд – Тошкент: 26–31 декабрь ва 4 январь кунлари «Афросиёб» — 14 та рейс;
Тошкент – Бухоро – Тошкент: 26–31 декабрь — 4 та рейс
Тошкент – Хива – Тошкент: 12 январга қадар — 12 та рейс;
Қўшимча вагонлар:
Тошкент – Хива, Шовот, Қўнғирот, Термиз ва Бухоро йўналишларидаги поездларга ҳар куни 4 тадан қўшимча вагон қўшилади.







