Қайнaб тургaн чойнaк, бир чимдим чой ва илиқ мeҳр билaн тарихгa сaёҳaт

Бу жой қадимий архитектура ва меҳмондўстлик муҳити билан ажралиб туради, сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун тинчлик ва эски даврлар маданиятини бошдан кечириш имконини беради. У марказдан атиги бир километр узоқликда жойлашган, шунингдек, шаҳарнинг тарихий масканларига яқинлиги сайёҳлик маршрутларини бойитади.

Пашa Бей Кoнaғы сўзма-сўз тарихий уй маъносини англатади. У тахминан 1800-йилларда қурилган анъанавий Эрзурум уйи сифатида қадрланади ва бугунга қадар ўз қадимий тузилишини сақлаб келмоқда. У узоқ йиллар давомида маҳаллий оилалар томонидан фойдаланилган, ҳозирда эса тарихий муҳитни сақлаган ҳолда кафе-маскан сифатида хизмат кўрсатади. Сайёҳлар уни “тарихий Эрзурум уйи” деб таърифлаб, ички кўринишидаги эски мебель, соба ва фолклор элементларини алоҳида таъкидлайдилар.
Бу жойнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири — ички муҳитида сақланаётган маданий меросидир. Бинонинг ички макони кўпинча этнографик кўргазма каби таъсир қилади; у ерда эски давр ҳаётига оид турли ашёлар, уй жиҳозлари ва анъанавий элементлар мавжуд.

Шу жойда ташриф буюрувчилар соба ёнида чой ёки кофе ичишлари, маҳаллий ичимлик ва таомлардан татиб кўришлари мумкин. Печ устида кун давомида сув солинган чойнаклар доимий равишда қайнатилади, шунинг учун меҳмонлар илиқ ва қулай муҳитда чой ёки кофе татиб кўришлари мумкин. Айниқса совуқ об-ҳаво шароитида бу жой жуда қадрланади.
Пашa Бей Кoнaғы одатда кундуз кунлари соат 10:00 дан ярим кечгача очиқ бўлади, бу эса ташриф буюрувчиларга кун давомида келиш ва ички макони бемалол томоша қилиш имконини беради. У кафе йўналишида хизмат қилгани учун ички муҳит ҳар доим қулай ва илиқ, дам олиш учун айни муддоа жой ҳисобланади.

Бу ерда яшовчи уй эгаси жуда илмли ва меҳрибон инсон бўлиб, ташриф буюрувчиларга Эрзурум тарихи ва маҳаллий урф-одатлар ҳақида батафсил маълумот беради.
Конақнинг есик зулфилари икки хил бўлиб, ташриф буюрувчи меҳмон эркак ёки аёл экани шундан маълум бўлади: аёллар учун зулфи алоҳида, эркаклар учун эса бошқа зулф мавжуд. Бу маданий анъаналарни сақлашга хизмат қилади.
Пашa Бей Кoнaғы ҳозирги кунда расмий музей ёки давлат бошқарувида эмас, балки хусусий шахслар томонидан бошқарилади, шу сабабли у ерга ташриф одатда бепул ёки арзон нархларда амалга оширилади, бу эса сайёҳлар учун жуда қулай. Сайёҳлар бу жойни Эрзурум тарихини, анъаналарини ва маданиятининг илдизларини ҳис қилиш учун идеал маскан деб баҳолашади.

Агар сиз шовқиндан узоқ, қадимий муҳитда тинч дам олишни ёки ўзингиз билан ёлғиз вақт ўтказишни истасангиз, бу маскан сиз учун айни муддоа бўлиши мумкин.
Учқун Намозов
Туркиянинг Эрзурум шаҳридан махсус!






