Хитойдан мандарин ва ананас импорти вақтинча тақиқланди

Текширувлар натижасида мандарин ва ананас намуналарида ситрус оқ-қаноти, шарқ ситрус қалқондори ҳамда ананас унсимон қурти каби зараркунандалар топилган. Улар 20 га яқин юк партиясида аниқланган.
Тақиқ даврида ушбу маҳсулотлар учун карантин рухсатномалари расмийлаштирилмайди. Чора-тадбирлар зарарли организмларнинг мамлакатга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилди.







