Хайриддин Султонга «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» унвони берилди

Хайриддин Султон ўзининг тарихий-маърифий асарлари, миллий қадриятлар ва маънавиятни тарғиб этувчи ижоди билан ўзбек адабиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшган. Унинг асарлари кенг китобхонлар оммаси орасида эътибор қозонган ҳамда бир қатор адабий мукофотларга сазовор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 январь куни Хайриддин Султон 70 ёшни қаршилади.







