Х ижтимоий тармоғининг Париждаги офисида тинтув ўтказилмоқда

Тергов франциялик депутатнинг шикоятидан кейин бошланган. Унинг айтишича, Х ижтимоий тармоғидаги алгоритмнинг нохолислиги автоматлаштирилган маълумотларни қайта ишлаш тизими ишига нотўғри таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.
Шунингдек, Париж прокуратураси Х ижтимоий тармоғини тарк этаётгани ва кейинги мулоқотни LinkedIn ва Instagram орқали олиб боришини маълум қилди.






