Ғазо секторини бошқариш бўйича Фаластин қўмитаси якуний таркибда шакллантирилди

Воситачилар қўмитанинг таркиби шакллантирилиши келажакда Ғазо секторида отишмани тўхтатиш бўйича келишувнинг иккинчи босқичига ўтишга ёрдам бериши ва янги кескинлашувнинг олдини олишига умид билдирдилар.
Шаас Ғазонинг жанубидаги Хон-Юнис шаҳрида туғилган, ҳозирда эса Иордания дарёси Ғарбий Соҳилида яшамоқда. У Фаластин Миллий Маъмуриятида бир қатор юқори лавозимларда ишлаган ва сиёсий ҳамда иқтисодий инфратузилмани тиклаш масалалари бўйича мутахассис ҳисобланади.






