Чет эл фуқаролари учун ўзбек тилидан имтиҳон жорий этилади

🔹 2026 йил 1 мартдан — A1, A2 ва B1 даражалари;
🔹 2027 йил 1 мартдан — B2, C1 ва C2 даражалари бўйича имтиҳонлар ўтказилади.
(CEFR мезонлари асосида)
🔸 Камида B1 даражали сертификатга эга шахслар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролигини олишда давлат тили бўйича алоҳида имтиҳондан озод этилади.
Имтиҳон ва сертификатлаш ишлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Қисқаси, энди Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилини билиш расмий тарзда баҳоланади.







