Бухорода кўп қаватли уй портлаб кетди

ФВВнинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳодиса газ плитасидан фойдаланиш жараёнида сизиб чиққан газ оқибатида юзага келгани тахмин қилинмоқда.
Чақнаш оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







