Бухорода 17 ёшли Telegram канал админи ушланди

Гумонланувчи Telegram канал администратори бўлиб, сохта трейдинг схемасини ташкил этган. Ушбу схема орқали юзлаб фуқаролар тез ва осон даромад ваъдасига ишониб, унга пул маблағларини ўтказган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.







