Бугун Республика ҳудудида ҳаво совуқ ва ўзгарувчан бўлади

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда қор кузатилади. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–2 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим жойларда қор аралаш ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 1–5 даража совуқ, кундузи 4–5 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилояти, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Кечаси 1 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 4–7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда ёмғир ва қор тушиши мумкин. Кечаси 0–3, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда ёғингарчилик ва туман бўлиши мумкин. Кечаси 1 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.







