Ҳакимова ортидан Эргашалиева ҳам шафқатсизларча бўлаклаб ўлдирилгани аниқланди

Терговда гумонланувчилар Эргашалиева бўйича кўрсатма беришдан бош тортган. Дастлабки маълумотларга кўра, 22 январь куни марҳумалар ва гумонланувчилар Фотиҳ туманида учрашган. Келишмовчилик Эргашалиеванинг Ўзбекистонга қайтиш нияти сабаб келиб чиққан. 23 январь куни гумонланувчилар уни пичоқлаб ўлдириб, жасадни бўлаклаб Фотиҳдаги ахлат қутиларига ташлаган.
24 январь куни эса унинг телефони орқали Ҳакимова чақирилиб, у ҳам пичоқлаб ўлдирилган ва жасади Шишли туманидаги ахлат қутиларига ташланган.
ОАВда Эргашалиеванинг жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалган, аммо Истанбул суд-тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмаган.







