АҚШ ЖССТни расман тарк этди

22 январ куни АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги ЖССТга барча молиявий маблағлар ажратилиши тўхтатилганини, шунингдек, америкалик ходимлар ташкилотнинг штаб-квартираси ва бошқа офисларидан чақириб олинганини маълум қилди.
Доналд Трамп АҚШни ЖССТдан чиқариш ҳақидаги фармойишни президентлик фаолиятининг илк кунида имзолаган ва ташкилотни COVID-19 пандемияси давридаги ҳаракатлари учун танқид қилган эди.
ЖССТ низомига кўра, чиқишдан олдин барча молиявий мажбуриятлар бажарилиши лозим, бироқ ташкилот АҚШни қарзни тўлашга мажбурлаш ваколатига эга эмас.






