АҚШ кейинги 48 соат ичида Эронга зарба бериши мумкин

CNN маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти Эроннинг ядро объектларига, ҳарбий ва ҳукумат инфратузилмасига зарбалар бериш, шунингдек, хавфсизлик учун жавобгар раҳбарларни нишонга олиш каби турли ҳаракат вариантларини муҳокама қилмоқда. Аммо Вашингтон ҳали якуний қарор қабул қилмаган.
Шунингдек, минтақада АҚШнинг йирик денгиз ва ҳаво кучлари жамланган бўлиб, бу Эронга босим элементлари сифатида кўрилмоқда.
Oммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Эрон воситачилар орқали мулоқотга тайёр эканлигини билдириш билан бирга, ҳар қандай ҳужумга кескин жавоб беришидан огоҳлантирмоқда.






