АҚШ Эронга шу кечанинг ўзидаёқ зарба йўллаши мумкин

Аввалроқ АҚШ Ислом Республикасига эҳтимолий зарбасига тайёргарликни якунлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Эронга сафар қилмасликни қатъий тавсия этмоқда. Шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Канада ва бошқа қатор давлатлар ўз фуқароларини Эронни барча мавжуд имкониятлар орқали зудлик билан тарк этишга чақирмоқда.
Маълумотларга кўра, айни пайтда бир қатор мамлакатлар Исроил ва Эронга барча авиақатновларни бекор қилмоқда, ҳаводаги самолётлар эса ўз йўналишини ўзгартириб, ортга қайтарилмоқда.






