АҚШ айрим товарларга божлардан воз кечиши мумкин

Бу ҳақда Оқ уй миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Кевин Хассет маълум қилди. Унинг айтишича, АҚШ томонидан жорий этилган айрим тарифлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Хассет қаҳва мисолини келтириб, АҚШда кофе катта ҳажмда ишлаб чиқарилмагани сабабли у тарифлардан озод этилганини таъкидлади. Шунингдек, иқлим ўзгариши ёки бошқа омиллар туфайли мамлакатда ишлаб чиқарилиши кутилмайдиган товарлар ҳам истисно қилиниши мумкин.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Савдо вакили Жеймисон Грир айни пайтда тарифлардан воз кечиш масалаларини ўрганмоқда.






