АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн ишига оид ҳужжатларни интернетдан олиб ташлади

New York Post’нинг суд ҳужжатларига таяниб хабар беришича, бундай қарор жабрланувчилар манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокатлар ҳужжатлар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини судяларга маълум қилганидан сўнг қабул қилинган.
Маълум қилинишича, 3 миллиондан ортиқ ҳужжатларда тахминан 100 нафар жабрланувчининг фотосуратлари, электрон почта манзиллари, исмлари ва банк ҳисоблари очиқ қолиб кетган.
Адлия вазирлиги барча шубҳали материаллар ўчирилганини маълум қилди ва ҳодисани таҳрирдаги техник ёки инсон омили билан боғлиқ хатолар деб изоҳлади. Вазирлик махфий ҳужжатлар билан ишлаш тартибларини қайта кўриб чиқишини билдирди.






