АҚШ 75 давлат фуқаролари учун виза беришни номаълум муддатга тўхтатмоқда

Телеканал маълумотига кўра, идора Сомали, Россия, Афғонистон, Бразилия, Эрон, Ироқ, Миср, Нигерия, Таиланд, Яман ва бошқа мамлакатлар фуқаролари учун визалар расмийлаштиришни тўхтатади. Янги тартиб 21 январдан кучга киради ва номаълум муддатгача амал қилади.
Давлат департаменти вакили Томми Пигготтнинг сўзларига кўра, чекловлар идора “ижтимоий ва давлат нафақаларидан фойдаланиши мумкин бўлган хорижий фуқароларнинг кириб келишининг олдини олиш мақсадида иммиграцион ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини қайта кўриб чиқаётган” давр мобайнида амал қилади.








