Аэропорт, автовокзал ва автостанцияларнинг номлари давлат тили талаблари асосида ўзгартирилади

Транспорт вазирлиги аэропортлар, автовокзаллар ва автостанцияларда ўрнатилган пешлавҳалар ҳамда ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминлайди.







