Адам Қодиров кортежи билан содир бўлган авария айбдори топилди

Адам Қодиров иштирокидаги ЙТҲда айб ЙПХ ходимига юкланди — у кортеж учун ҳаракатни тўлиқ тўхтатмаган, деб хабар қилади Rucriminal.
Маълумотларга кўра, кортеж соатига 160 км тезликда ҳаракатланиб, яшил чироқда кеталаётган автомобилга урилиб кетган.
Оқибатда 1 киши ҳалок бўлган, 4 киши оғир жароҳат олган. Адам Қодиров Москвада даволанмоқда, аҳволи барқарор. Грозний ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермаган.






