2025 йилда миллиардерлар бойлиги рекорд даражага етди

Ҳисоботда қайд этилишича, дунёдаги энг бой инсон Илон Маск атиги тўрт сония ичида дунёдаги ўртача йиллик даромадга тенг маблағ ишлаб топади.
Шу билан бирга, инсониятнинг деярли ярми қашшоқликда яшамоқда ва уларнинг улушига жаҳон бойлигининг атиги 0,52 фоизи тўғри келади. Энг бой бир фоиз аҳоли эса глобал бойликнинг 43,8 фоизига эгалик қилади.
Oxfam Германия бўлими раҳбари Шарлотта Бекер миллиардерларнинг иқтисодий қудрати сиёсий таъсирга айланиб бораётгани демократия учун хавф туғдираётганини таъкидлади.
Шунингдек, ташкилот ўта бой инсонларни Германияда ҳам, глобал миқёсда ҳам янада қатъийроқ солиққа тортиш зарурлигини билдирди.






