15 миллион эмас, 60 минг! Вазир ўзбекистонликларнинг шахсига оид маълумотлар сизиб чиқиши воқеасига изоҳ берди

“Шахсий маълумот сизиб чиқиши” дегани – бу фуқаронинг шахсий аккаунти бузилган дегани эмас, бунда асосан фуқароларнинг исм-шарифи, туғилган санаси, манзили, телефон рақами каби маълумотлардан бири қўлга киритилган бўлиши мумкин.
Фирибгар бу маълумотларни қўлга киритгани билан, фуқаронинг шахсий иштирокисиз унинг номидан бирор бир хатти-ҳаракатни амалга оширолмайди. Шу сабабдан улар турли усуллар билан қолган маълумотлар тўпламини кўлга киритиш учун навбатдаги хуружни амалга оширади.







