
Бугун аҳолини ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олишнинг охирги куни
Шу вақт ичида 29 миллиондан ортиқ фуқаролар онлайн рўйхатдан ўтибди.

Шу вақт ичида 29 миллиондан ортиқ фуқаролар онлайн рўйхатдан ўтибди.

Операциялар антисанитария шароитида ўтказилган. Жабрланувчилардан бири операциядан кейин 5 кун комада бўлган, юз нервлари шикастланган, кўзлари ёпилмай қолган.

Арманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб Георгий Кочарян тайинланди. Янги элчи дипломатик миссияни Ереван шаҳрида жойлашган қароргоҳидан олиб боради.

Улар орасида urikguli саҳифаси, hоok.report ОАВ саҳифаси ва бир қатор бошқа блоглар борлиги айтилмоқда. Блоклаш сабаби аниқ эмас, тахминларга кўра, бу россиялик троллар ва ҳакерлар ҳужуми ортидан содир бўлган бўлиши мумкин.

BBCʼга кўра, ҳодиса 29 январь, пайшанбага ўтар кечаси содир бўлган.

Ижтимоий тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситаларида Доналд Трамп билан боғлиқ жинсий зўравонлик бўйича айбловлар рўйхатини ўз ичига олган ҳужжат кенг тарқалди.

31 январь куни соат 08:23 да 112 тизими орқали Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Тинчлик” МФЙ “Шўробод” кўчасида жойлашган 2 қаватли уй хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Бу ҳақда ташкилот бош котиби Гутерриш аъзо давлатларга йўллаган мактубида шикоят қилди.

Актриса Кэтрин О'Хара 71 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Variety нашри унинг менежерига таяниб. Ўлим сабаби ҳозирча маълум қилинмаган.

Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси судланди. У Instagram’да Россия Қуролли кучлари сафида қурол билан тушган суратларини жойлаштирган.

ЖССТ (ВОЗ) Ўзбекистонда қизамиқ касаллиги ҳолатлари кўпайганини маълум қилди. Вирус 2019 йилдан бери фаол тарқалмоқда — асосий сабаб эмлашдан бош тортишдир. Қизамиқ ҳаво орқали юқади ва энг юқумли касалликлардан бири ҳисобланади.

Дурдона Ҳакимованинг жасади ҳамда унинг икки нафар фарзанди Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Ватанга қайтарилди.

2025 йилда Ўзбекистонда 177,1 минг киши вафот этди. Бу 2024 йилга нисбатан 2,7 минг кишига кўп. Вафот этганларнинг 55,1 фоизи эркаклар, 45,9 фоизи аёллардир.

Хитойдан Ўзбекистонга мандарин ва ананас олиб киришга вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Бунга импорт қилинган маҳсулотларда карантин остидаги зарарли организмлар аниқланиши сабаб бўлди.

Жорий йилнинг 20 январь куни Когон шаҳридаги 3-мактабда танаффус вақтида 9-синф ўқувчиси ҳамда 5-синф ўқувчиси бўлган қизлар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.

Тошкент метрополитенида йўлкира ҳақини тўлашнинг янада қулай тизимини яратиш мақсадида "Янгиҳаёт," "Сергели," "Ўзгариш," "Чоштепа," "Миллий боғ," "Мустақиллик майдони," "Амир Темур хиёбони," "Пушкин," "Дўстлик," "Авиасозлар," "Тошкент," "Ойбек," "Космонавтов," "Ўзбекистон," "Ғафур Ғулом," "Чорсу," "Туркистон," "Шаҳристон" ва "Бодомзор" каби яна 19 та бекатда кассалар ёпилади.

Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Туркия Меҳнат вазири Ведат Ишикхан ўртасида келишувларга эришилди.

Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп америкалик расмийлар сўнгги бир неча кун ичида Эрон раҳбарияти билан музокаралар ўтказганини ва бу музокараларни давом эттиришни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Вашингтонда “Мелания” номли ҳужжатли филм намойиши вақтида маълум қилди.

26 январь куни соат 15:40 атрофида “Чилонзор” метро бекатида Тошкентдаги олийгоҳлардан бирининг 19 ёшли талабаси бошқа бир йўловчи аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик содир этган.

Ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолган профилактика инспекторига муддатидан олдин маёр унвони берилди.