Россия–Украина урушида қатнашган 19 ёшли ўзбекистонлик судланди

Судда аниқланишича, у аввал Россияда гиёҳвандлик билан боғлиқ жинояти учун 15 йил 3 ойга озодликдан маҳрум этилган. Жазодан қутулиш мақсадида расмий ваколатсиз равишда Россия Қуролли кучлари таркибига қўшилиб, Украинага қарши жангларда қатнашган.
Суд ҳукми билан у ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми бўйича айбли деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.






