Бугун аҳолини ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олишнинг охирги куни

Ҳозирга қадар census.stat.uz портали орқали жами хонадонларнинг 79 фоизида истиқомат қилувчи фуқаролар онлайн рўйхатдан ўтишни муваффақиятли якунлади.
Кейин нима бўлади?
Рўйхатга олишнинг 2-босқичида 4–28 февраль кунлари маҳалла еттилиги вакиллари умуман рўйхатдан ўтмаган ёки камчиликлар билан рўйхатдан ўтган хонадонларда уйма-уй юриб, рўйхатдан ўтказишни амалга оширади.






