Туркияда ваҳшийларча ўлдирилган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

Марҳума ва унинг фарзандларини Ватанга олиб келиш билан боғлиқ барча харажатлар Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги ҳисобидан қоплаб берилди.
Маълум бўлишича, Дурдона Ҳакимова Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашган “Eskeri melzeme” номли ҳарбий кийим-кечак савдо дўкони муассиси бўлган. У фаол тадбиркор сифатида кўплаб ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиб келган. Марҳуманинг фарзандлари эса дизайн йўналишига ихтисослашган лицейда таҳсил олган.






