ЖССТ Ўзбекистонни қизамиқдан холи давлат мақомидан маҳрум қилди

Шу билан бирга, Озарбойжон, Австрия, Буюк Британия, Испания ва Арманистон ҳам шундай мақомини йўқотди.
Мутаҳассислар асосий сабаб сифатида оммавий эмлашдаги бўшлиқларни кўрсатмоқда, айниқса 10 ёшгача бўлган болалар орасида иммунитет пастлиги қайд этилган. Қизамиқнинг аксарият ҳолатлари эмланмаганларга тўғри келади.
Қизамиқдан ҳимояланишнинг ягона самарали воситаси эмлаш бўлиб, ЖССТ вакцинанинг икки дозаси билан аҳолининг камида 95%ини қамраб олишни тавсия қилмоқда. Ўзбекистон қайта “қизамиқдан холи давлат” мақомини олиши учун уч йил давомида вирус тарқалмаслиги ва эпидемиологик назоратни кучайтириши керак.






