Ўзбекистонда Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади

Институтда маҳалла бошқаруви ва ҳудудий ривожланиш йўналишлари бўйича 1 йиллик ва 2 йиллик магистратура ташкил этилади, фаолияти учун 5 млрд сўм ажратилади.
Шунингдек, «маҳалла еттилиги» фаолияти ислоҳ қилиниб, 500 та маҳаллада тажриба ўтказилади, уларни тайинлаш ва фаолиятига оид янги тартиблар жорий этилади.






