Ўзбекистонда инфаркт ва инсультга қарши Миллий дастур жорий этилади

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 майдан халқаро тажриба асосида ишлаб чиқилган Инфаркт ва инсультга қарши Миллий дастур ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
Миллий дастур доирасида:
• 30 ёшдан ошган аҳоли ўртасида йилига 1 марта мақсадли тиббий кўриклар ўтказилади;
• туманлараро марказларда туну кун ишловчи инфаркт ва инсульт бригадалари ташкил этилади;
• беморлар учун халқаро стандартларга мос клиник маршрутлар жорий этилади;
• тез тиббий ёрдам бригадалари сунъий интеллектли телеметрик ЭКГ ва дефибрилляторлар билан таъминланади.






