Тошкентнинг табиий вентиляциясини яхшилаш учун айрим бинолар қавати камайтирилади

Urban digital twins орқали шамол тўхтаб қоладиган ҳудудлар, шамол тезлиги ва йўналишига таъсир этувчи омиллар ўрганилади. Мақсад — шаҳарда шамол тезлигини 25% га ошириш, ҳаво ифлосланиши ва PM2,5 тўпланадиган кунлар сонини камайтириш.
Шунингдек, ёз фаслида кўчаларда ҳаво ҳароратини 0,5–1,5°С га тушириш кўзда тутилган. Жамоатчилик учун онлайн шамол харитаси ишга туширилиб, натижалар асосида шаҳар бош режасига ўзгартиришлар киритилади.







