Талабаларга ТТЖда яшаш харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди.
Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади.
Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.






