Самарқандда хонадонда газ баллони портлади: 4 киши жабрлангани айтиляпти

Маълум бўлишича, «Иштихонтумангаз» ходимлари тарқатган газ баллони аввал газ сизиб чиққани учун қайтарилган, аммо кейин берилган янги баллондан ҳам газ сизиб чиққан. Хона газга тўлиб, портлаш содир бўлган.
«Ҳудудгаз Самарқанд» филиали баллон соз ҳолатда бўлганини билдириб, ҳолат юзасидан комиссия тузилганини маълум қилди. Айрим манбалар эса воқеа ошкор этилмасликка уринилганини айтмоқда.






