Пойтахтда 1,5 мингдан ортиқ гиёҳванд рўйхатга олинди

Энг хавотирлиси, “соя”даги гиёҳвандлар сони бундан ҳам кўп бўлиб, уларнинг аксарияти ёшлар ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, гиёҳвандлар наркотик учун ойига ўртача 20–25 миллион сўм сарфлайди ва бу ҳолат уларни жиноятга ундайди. Ўтган йили республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят содир этган бўлса, уларнинг учдан бири Тошкент шаҳрига тўғри келган.
Шу йилдан бошлаб нарко экспресс-тестлардан оммавий фойдаланиш жорий этилади. Гиёҳвандликка қарши муросасизлик муҳитини шакллантириш учун таълим ва ёшлар соҳасида масъул раҳбар ўринбосарлари белгиланади. Шунингдек, гиёҳвандларни даволаш ва аҳолига наркологик хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича янги қарор лойиҳаси тайёрланади.






