Олмалиқда қўриқлаш ходими хизмат қуроли билан ўзини отиб қўйди

Маълумотларга кўра, у навбатчиликдан сўнг қуролни батальонга топшириши керак бўлган, аммо уйига олиб кетган.
Департамент матбуот котиби Сардор Тўйбоев ҳолатни тасдиқлаб, ходимга нисбатан суд экспертизаси тайинланганини маълум қилди. Ҳодиса сабаблари прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.






