Миллионлаб ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари тарқалиб кетган бўлиши мумкин

Хабарларда айтилишича, давлатнинг асосий аутентификатсия тизими бўлган OAuth сервери бузиб кирилган ва 15 миллионга яқин фойдаланувчига оид маълумотлар ўғирланган. Айрим манбаларда рақам бундан камроқлиги айтилмоқда.
Киберхавфсизлик маркази ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилаётгани ва бу бўйича қўшимча маълумот берилишини билдирди.






