Ўқитувчиларга миллий сертификат харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади

Шунингдек, малака баҳолаш марказларини ташкил этган тадбиркорларга баҳолаш воситалари харажатларининг 30 фоизи, БҲМнинг 200 бараваригача қоплаб берилади.
2026 йил 1 мартдан Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар уй-жойларини изоляция қилиш, энергия тежамкор ускуналар ва қуёш панеллари ўрнатиш ишлари амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ, оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорлик учун кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади. Шу билан бирга, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси туман ва шаҳар ҳокими томонидан тайинланади.






