Қаршида 12 ёшли қиз бошига темир тушиб, вафот этди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Қарши шаҳрида 12 ёшли қиз қурилиш объектдаги темир тиргак тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, воқеа 26 август куни “Орзу” бозори ҳудудида қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйда содир бўлган. 2013 йилда туғилган У.М.нинг бошига 10-қаватдан темир тиргак (леса) тушган ва у жойида вафот этган.
Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш учун экспертизалар тайинланди, ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.






