Ички ишлар вазирлигида янги тайинловлар

Рустам Равшанович Мирзаев Ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Диёрбек Сатторов Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Азизхон Умархонов Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.






