Хорижий тил ўқитувчилари ишдан мажбуран бўшатиляпти

Маълум қилинишича, инспексияга чет тили устозларига иш ҳақи ҳисобланмагани, ишдан четлатилгани, ҳатто мажбурий равишда ариза ёздириб олингани ҳақидаги мурожаатлар кўпайган.
“Иш берувчиларнинг ўқитувчиларга нисбатан бундай ҳаракатлари меҳнат қонунчилигига зид бўлиб, ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Давлат меҳнат инспексияси ҳар бир аниқланган ҳолат бўйича белгиланган тартибда чоралар кўришини, жумладан жавобгарлик чораларини қўллашини маълум қилади. Агар сиз ёки танишларингиз шундай ҳолатларга дуч келган бўлса, мурожаат қолдиринг — ҳар бир ҳолат қонун доирасида кўриб чиқилади ва ҳимоя таъминланади”, дейилади инспексия хабарида.






